Янгиликлар
27
Ватан тақдири – менинг тақдиримда
Гулистон Агротехнологиялар техникумида "Ватан тақдири - менинг тақдиримда" мавзусида семинар - тренинг ташкил этилди. Тадбир дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ёшлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларга берилган имтиёзлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мавзуларида маърузалар қилиниб, ёшлар баҳс-мунозарага чорланди. Қизғин савол-жавоблар асосида ўтган тадбир ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун хизмат қилди.
Тадбирда адлия, прокуратура, ички ишлар, ёшлар иттифоқи, халқ таълими туман бўлимининг масъул ходимлари иштирок этди.