Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

"Ватан тақдири – менинг тақдиримда" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди


Ватан тақдири – менинг тақдиримда. Ширин энергетика коллежида ташкил этилган тадбир шундай номланди. Тадбирда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев, Ширин шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Халилов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши масъул ходими Шаҳзод Тожикулов иштирок этди. Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган мазкур тадбир кенг қамров касб этди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сайлов қонунчилиги, қонуний миграцияни амалга ошириш қоидалари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Айтиш мумкинки,  мулоқот ҳар жиҳатдан фойдали бўлди, биринчидан, ёшларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди, иккинчидан кўргазмали тарғибот материаллари - видеоролик ва слайдлардан фойдаланилганлиги ёшларни  зериктирмади, уларга мотивация берди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими