Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ховослик ўқувчилар "Ёшлар ва қонун" кўрик танловининг минтақавий босқичида тенгсиз деб топилди


"Ёшлар ва қонун" Республика кўрик танловининг Сирдарё вилоят минтақавий босқичига Ховос тумани мезбонлик қилди.
Ховос ёшларининг энг севимли масканига айланиб улгурган "Coworking center"да яқори савияда ташкил этилган танловда Боёвут тумани, Ховос тумани, Ширин шаҳри, Янгиер шаҳри жамоаларидан таркиб топган 32 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Кўрик танлов 4 та шарт бўйича ўтказилиб, уни Адлия, суд ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъул ҳодимлари одилона баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, Ховос тумани 14-умумтаълим мактабининг "Маърифат" жамоаси 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўл олишди.

Танловни ўтказишдан мақсад ёшлар орасида ҳуқуқий билим кўникмаларини шакллантириш, лидерлик қобилятларини кашф қилиш, жамиятдаги ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш, ижтимоий фаол ҳаётда ёшлар ўрнини кучайтиришдан иборат.