Янгиликлар
26
Ҳуқуқий маданият ойлиги
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан доимий равишда меҳнат жамоаларида манзилли, кўзгазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиалида ташкил этилди.
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бош мутахассисларининг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ушбу ўқув-семинарида Адлия бошқармасининг Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Азиз Мавлонов иштирок этди ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, турлари ва уларнинг ўзаро нисбати”, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими ва ижро интизомининг моҳияти”, “Ижро интизомини таъминлашга доир илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси” каби мавзуларда маъруза қилди.
- Бугунги тадбир нафақат маъруза, балки савол-жавоб, баҳс-мунозара шаклида янада самарали бўлди, иштирокчилар қонунчиликдаги бошқа муҳим янгиликлар билан ҳам таништирилди. “Ҳуқуқий маданият ойлиги” доирасида ҳар бир ташкилотда бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилади, - дейди Азиз Мавлонов.
Дарҳақиқат, ҳуқуқий саводхонлик - давр талаби. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш эса адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими