Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳуқуқий тарғибот – давр талаби


Ҳуқуқий маданият ойлиги доирасида Сардоба туман адлия бўлими томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим масканларида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқдаки, бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятидан хабардор қилишдан иборат.
Тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил қилинган давра суҳбати ҳам ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилди. Кенг қамров касб этган мазкур тадбирда дастлаб, меҳнат қонунчилиги ҳақида сўз борди. Бунда меҳнат шартномаси, раҳбар ва ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар қонунчиликка оид янгиликлар билан таништирилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,  Президент қарори “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунлари, “Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти ходимлар эътиборига етказилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими