Янгиликлар
25
Ҳуқуқий маданият ойлиги давом этмоқда
Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида ҳуқуқий маданият ойлиги доирасида “Коррупция иллатига қарши курашиш - давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда Вилоят адлия бошқармаси, Гулистон шаҳар прокуратураси ходимлари слайд ва инфографика материалларидан самарали фойдаланган ҳолда коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ваколатлари хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.
-Коррупцияга қарши курашишда қатъийлик ва принципиаллик билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилинсагина, қўзланган мақсадга эришиш мумкин,-дейди адлия бошқармаси ходими Х.Сулайманбекова.
Шу билан бирга тадбирда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мазкур ҳужжат ҳам коррупция иллатининг олдини олишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими