Янгиликлар
25
Қўнғироқ садолари ҳамиша ёруғ манзиллар томон чорлаб турсин!
Сўнгги қўнғироқ... Бу лаҳзалар кимни ҳаяжонга солмаган. Ахир, қадрдон мактаби бағридан узилиш осон эмас. Лекин ёрқин келажак сари ҳаёт бонги чалинадиган қўнғироқлар садоси мудом жаранглайверади. Жорий йилда 438 мингга яқин битирувчилар мактаб билан хайрлашишади. Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик йўллади.
Мирзаобод тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов иштирок этди ҳамда Президент табригини ўқиб эшиттирди.
Фурсатдан фойдаланиб, 2020-2021 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчиларига, битирувчи ёшларга омад ва зафарлар тилаймиз. Қўнғироқ садолари ҳамиша ёруғ манзиллар томон чорлаб турсин, азизлар!
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими