Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

"Ёшлар ва қонун" Республика ҳуқуқий танловининг Гулистон туман босқичи ўтказилди


Гулистон туманидаги 1-умумтаълим мактабида Гулистон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Жиноят ишлари бўйича туман суди, туман Адлия бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши, туман Мудофаа бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда "Ёшлар ва қонун" Республика ҳуқуқий танловининг Гулистон туман босқичи ташкил этилди. Унда 1-умумтаълим мактабининг "Президентлар", 3-умумтаълим мактабининг "Ҳуқуқшунослар", 4-умумтаълим мактабининг "Қонун устуворлари", 13-умумтаълим мактабининг "Адолат", 24-умумтаълим мактабининг "Ёш ҳуқуқшунослар" жамоалари ўзаро беллашишди.

Танловни Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Олим Жўраев кириш сўзи билан очди ҳамда барча жамоаларни туман босқичига чиққанлиги билан табриклади ва жамоаларга омад тилаб, танловни очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев танловни ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилган ташкилотларга туман ҳокимининг ташаккурномасини топширди.

Шундан кейин иштирокчиларга танлов Низоми яна бир бор эслатилди ва белгиланган тартибда 4 та шарт асосида ўтказилиши таъкидланди.

Низом ва талаблар эслатилиб ўтилгандан сўнг жамоалар чиқиш кетма-кетлигини аниқлаш учун қуръа ташланди ва жамоаларга 1-шарт учун тайёрлаб келган чиқишларини амалга оширишди. Шунингдек, тегишли тартибда жамоаларинг 2-3-4-шартлардаги чиқишлари ҳам адолатли ҳакамлар томонидан шаффофлик асосида баҳолаб борилди.

Ҳакамларинг якуний ҳисоб-китобларига кўра 1-умумтаълим мактабининг "Президентлар" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 2-ўринни 13-умумтаълим мактабининг "Адолат" жамоаси эгаллаган бўлса 3-ўринни 24-умумтаълим мактабининг "Ёш ҳуқуқшунослар" жамоаси қўлга киритди.

Танловда иштирок этган барча жамоаларга Гулистон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган 1-умумтаълим мактабининг "Президентлар" жамоасига омад тилаймиз.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими