Янгиликлар
"Е-QAROR" тизимида Боёвут тумани ҳокимининг биринчи қарори имзоланди
Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Боёвут туманида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди.
Тумандаги барча давлат ташкилотларининг мазкур масалага алоқадор бўлган мутахассислар иштирокида ўтказилган семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
"E-qaror" электрон тизимини Республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, қарорлар қабул қилинишида шаффофликни таъминлаш орқали адолатни қарор топтириш, муайян масалалардаги қарорларни қабул қилишда коррупцияга йўл қўйилишини олдини олади.
Семинардан сўнг Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова биринчи бор қарорни электрон тарзда имзолади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати