Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Гулистон тумани ҳокими Шавкат Гафуров “E-qaror” электрон тизими бўйича биринчи қарорни электрон имзолади


«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган. Бу фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар ўрнатилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Гулистон туман ҳокимлигида ташкил этилган ўқув-семинарида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Тадбирда ҳокимлик ва туман ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирок этди.

Шу куни Гулистон тумани ҳокими Шавкат Гафуров “E-qaror” электрон тизими бўйича биринчи қарорни электрон имзолади.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими