Янгиликлар
Сирдарё вилояти маъмурий суди томонидан Ховос туманида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юрист ва юрисконсультлари билан семинар машғулот ўтказилди
Сўнгра вилоят маъмурий судининг судьяси С.Рустамов Ховос туманида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультларига 2020 йил давомида маъмурий органлар, яъни давлат корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳамда улар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилганлиги тўғрисида статистик кўрсаткичларни ўқиб эшиттирди ҳамда суд қарорларнинг ҳақиқий эмас деб топилишига асосий сабаблардан бири корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг кўплари ушбу қонунга ва Ер кодексининг 24, 36 ва 38-моддаларига риоя қилинмаган ҳолда қабул қилинганлигини, шунинг учун Ховос туманида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган қарорлари “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунга, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда чиқариш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ўқув-семинар машғулоти давомида, Ховос туманида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотлари юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультлари ўзларига қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.
С.Рустамов,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси
М.Кенжаев,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси