Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди


Сўнгги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Қувонарлиси, аҳолининг ушбу қатламини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган болалар ва катталарга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг барқарор тизимини яратиш ишлари жадал давом этмоқда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда адлия бўлимларининг ҳам ҳиссаси катта.

 Бирлашган маҳалласи, Дилхуш кўчасида яшовчи фуқаро У.Тонгатаров Сардоба туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, фарзанди 1-гуруҳ ногирони Ф.Тонгатаровга ногиронлик аравачаси олишда муаммолар юзага келаётганлигини айтиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, фуқаро мурожаати қаноатлантирилди. Сардоба туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда фуқаро Ф.Тонгатаровга ногиронлик аравачаси топширилди.


Илҳом Юнусов,

Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи