Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сирдарё вилоятида "Ҳуқуқий маданият ойлиги" ўтказилмоқда


Фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши ҳуқуқий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлишини тақозо этмоқда.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларда ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган “Ҳуқуқий маданият ойлиги”ни ўтказиш дастурига асосан Вилоят мактабгача таълим бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбир коррупцияга қарши курашиш, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.
Шунингдек, тадбирда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди.

Мазкур давра суҳбати қизғин бахс-мунозараларга бой бўлиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими