Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

"Ёшлар ва қонун" танлови ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш учун хизмат қилади


Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, коррупция ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” танлови умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлар уқувчиларининг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишда катта мактаб вазифасини ўтайди. Шу кунларда мазкур танловнинг туман босқичи юқори савияда ташкил этилмоқда. Сайхунобод туманида ўтказилган тадбирда тумандаги 28, 35, 38, 40 –сон умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этишди.

-  Ушбу танловда ҳакамлар ҳайъати таркибида иштирок этмоқдаман. Ёшларнинг фаоллиги, бугунги ислоҳотлар жараёнига муносабати мени қувонтираяпти. Ҳар бир гуруҳ танловга алоҳида тайёргарлик билан келган. Айниқса савол-жавоблар шарти ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлди, - дейди Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Наил Тагиров.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими