Янгиликлар
Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади
Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари)ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
2021 йил 1 майдан 31 декабргача:
➖айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;
➖тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.
Манба:ЎРҚ–689, 29.04.2021 й.