Янгиликлар
17
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорида 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорида 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган. Ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бугун ўз ишини бошлади. Айни пайтда жараёнга тайёргарлик қизғин.