Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди


2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Сайхунобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ўтказилган сайёр учрашув сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб- қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилди.

Мулоқотда нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

 Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан 2021 йил 1 апрелдан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади, 2021 йил 1 майдан «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилади. Бу эса ўз навбатида республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш учун хизмат қилади. Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган шу ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.


 Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими