Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Коммунал хизматлар учун тўлов ён қўшнисининг ҳисоб рақамига тушиб қолибди


 Янгиер шаҳар “Бинокор” МФЙда яшовчи фуқаро С.М коммунал хизматлар учун тўловларни бир йиллик қилиб, ҳар йилнинг бошида тўлаб қўйишни одатга айлантирган. Бироқ тўловлар амалга оширилган бўлсада, фуқаро қарздорлар рўйхатидан жой олаверди. С.М Янгиер шаҳар “TOZA HUDUD” DUKдан норози бўлиб ҳолатни ўрганиш, ҳуқуқий кўмак ва амалий ёрдам сўраб Янгиер шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Адлия бўлими мазкур мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Маълум бўлдики, фуқаро С.М томонидан Янгиер шаҳар “TOZA HUDUD” DUKнинг ҳисоб рақамига 300 000 сўмга яқин пул маблағи тўланган, бироқ тўлов унинг ҳисоб рақамига тушмасдан ён қўшниси А.Рнинг ҳисоб рақамига тушиб қолган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, С.М оиласи 4 кишидан иборат, бироқ “TOZA HUDUD” DUKнинг маълумотлар базасида 5 кишилик тўлов ҳисобланган. Мурожаатчининг 2018 йилдан 2021 йилга қадар амалга оширган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда С.А “TOZA HUDUD” DUK ҳисобига 100.800 сўм ортиқча тўлов қилганлиги маълум бўлди. 

Ҳа, ҳисобли дўст айрилмас дейдилар. DUK масъул ходимларининг масъулиятсизлиги фуқаронинг сарсонгарчилигига сабаб бўлди. Адлия бўлимининг аралашуви билан ушбу мурожаат қаноатлантирилди, муаммо бартараф этилди.


Лазиз Худойқулов,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи