Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳуқуқий ечим топиш имконини бермоқда


Гулистон шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, шаҳар адлия бўлими ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида шаҳарнинг “Янги-ҳаёт” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 10 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, фуқаро Р.Бозорбаева 3-мавзеда истиқомат қилади, уйининг олдида бекат бор, савдо учун қулай жой, у савдо дўкони қурмоқчи.

Фуқаро И.Палашкин онасининг номида бўлган уйда яшаб келмоқда, онаси вафот этган, уйни ўз номига расмийлаштирмоқчи, унга амалий ёрдам керак.

Қабул жараёнида аҳолини қизиқтирган долзарб масалалар, яъни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олиш, ичимлик суви таъминоти, йўлни таъмирлаш, ободонлаштириш, уй-жой, ер ажратиш масалаларида фуқароларнинг мурожаатлар тингланди.

Фуқароларнинг шу ва бошқа мурожаатлари атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими