Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ўзбекистонда гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатланади


Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш учун имкониятлар яратиш орқали жамият барқарорлигини сақлаш ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Хусусан 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилиниши аёл давлат ҳимоясида эканлигининг яққол исботидир.
Жорий йилнинг 10 май куни “Chehra Palace” меҳмонхонасида USAID ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури”га асосан “Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва камситишга қарши кураш” мавзусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, психологлар ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ҳ.Сулайманбекова ўз маърузаси билан иштирок этди.

- Хотин-қизлар ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдаги муаммолар ҳақида сўз борара экан, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш,гендер тенгликни таъминлаш,аёлларнинг меҳнат ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари, айниқса,озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда бир қатор идоралар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилсагина ижобий натижага эришиш мумкин, - деди Ҳ.Сулаймонбекова ўз маърузасида.

Мулоқот давомида ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган озодликдан маҳрум этиш муассасасидан қайтган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар билан якка тартибда иш олиб бориш, бундай тоифадаги аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидландики, озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган аёлларга ёрдам қўли чўзилмас экан, улардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилиш, бундай тоифадаги аёлларга нисбатан очиқдан очиқ салбий муносабатлар ва стереотиплардан воз кечилмас экан, уларнинг жамиятга мослашиши ниҳоятда қийин кечади.

Семинар-тренинг мазкур йўналишдаги қонунчилик талабларини тушунтиришга қаратилганлиги билан аҳмиятли бўлди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими