Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талаблари тушунтирилди


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш давр талаби.

Шунингдек, давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирон-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш хуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд хуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этишлари шарт.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан ташкил қилинган тарғибот тадбири мазкур соҳадаги қонунчилик талабларини тушунтириш мақсадига қаратилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси, Молия бош бошқармаси маъсул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Учрашув давомида вилоятда нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Шундан сўнг, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир давомида давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан нодавлат нотижорат ташкилотларни ўзаро ҳамкорлиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талаблари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш масалалари ва қонунбузилишига олиб келувчи сабаблар тўғрисида маърузалар тингланди.

Тадбир савол-жавоблар билан янада қизғин тус олди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими