Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен бир неча йиллардан буён Россия давлатида ишлайман, яқинда Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилиши ҳақида ўқидим, шу масалада ҳуқуқий тушунтириш берсангиз.

  О.Ботиров, Ширин шаҳар “Амир Темур” МФЙ

Жавоб: 2021 йил 12 апрелда қабул қилинган Ҳукумат қарори асосида “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити). Ҳужжатлар ўрганилиши натижасида фуқарога қарз маблағини бериш ёки рад этиш бўйича хат юборади. Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Бундан ташқари, Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтариши белгиланган.

Саволга Ширин шахар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев жавоб берди.