Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Ҳимоя ордери нима ва у кимларга берилади?

Г.Насриддинова, Гулистон шаҳри

Жавоб Ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат. Ҳимоя ордери яшаш жойи бўйича ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

 Ҳимоя ордерини беришга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчисининг мурожаати;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, жумладан оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали шу мазмунда бериладиган хабарлар;
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.

Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Умурзоқова жавоб берди.