Янгиликлар
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Жорий йилниг 7 май куни куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ушбу сессияда туман секторлари раҳбарлари, сиёсий Партиялар, маҳаллалар фаоллари, туман корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.
Мазкур сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сардоба туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Б.Хасанов томонидан 2021 йил I-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
- Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Б.М.Бекмуратов томонидан 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида
- Туман Адлия бўлими И.А.Юнусов томонидан 2021 йил I-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
- Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман Судининг раиси Ж.Н.Турдимурадов томонидан 2021 йил I-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
- Туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 2021 йил 1-чораги давомидаги ижроси тўғрисида.
- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг 2021 йил 19 апрелдаги 9-сонли, 22 апрелдаги 12-сонли, 26 апрелдаги 13-сонли хатларига асосан, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқароларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сардоба туман бўлинмаси қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бир маротабалик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
Сессия кун тартибига қўйилган қарор лойиҳалари депутатлар орасида кенг муҳокамалар ва мунозаралар асосида қабул қилинди ва тасдиқланди.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.