Янгиликлар
08
Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси ўрганилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан жорий йилнинг 7-8 май кунлари Администрация масъул ходими Ф.Гулямов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор соҳалардаги қарорлари ва топшириқларининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги ижросини ўрганиш белгиланган. Айни кунларда ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.
Янгиер шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган йиғилишда ўрганиш ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамалар марказида бўлди.
Янгиер шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган йиғилишда ўрганиш ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамалар марказида бўлди.
Йиғилишда Администрация масъул ходими Ф.Гулямов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Н.Парпихўжаев иштирок этди.
Йиғилишда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ўрганиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими