Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Сайлов қонунчилигига оид янгиликлар тарғиб қилинди


Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун (08.02.2021 йил) қабул қилинди.

Ховос тумани “Фарҳод” маҳалласида ташкил қилинган тадбир мазкур қонун тарғиботига бағишланди.

Тадбирда Ховос туман адлия бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тарғибот тадбирида туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов сўзга чиқиб, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида кенг маълумот берди.

Таъкидланганидек, Президентликка ва депутатликка сайловлар ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрнинг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. (Илгари декабрда эди)

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Мулоқот давомида чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби,  Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияларининг вазифалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Иштирокчиларнинг сайлов қонунчилигига оид барча саволларига тегишли жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими