Янгиликлар
АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШГАЧ...
Инсон тақдири, унинг ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳар бир мурожаат адлия органларининг ваколати доирасида ўрганиб чиқилади ва тегишли ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Хусусан, фуқаролар М.Босмуродов, С.Раҳимов, Х.Юлдашев “Guliston exstrakt yog‘” AJ дан норози, уларга тўланиши лозим ойлик маошлари ҳанузгача тўлаб берилмаяпти. Ушбу важ билан Гулистон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилинди. Мазкур мурожаат бўлим томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва М.Босмуродов, С.Раҳимов, Х.Юлдашевнинг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига аризалар киритилди. Натижада “Guliston exstrakt yog‘” AJ ҳисобидан М.Босмуродовга 3 737 646 сўм, С.Раҳимовга 1 101 176 сўм, Х.Юлдашевга 3 737 649 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилди ҳамда мурожаатчиларнинг талаблари қаноатлантирилди.
Д.Абдуллаев, Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси