Янгиликлар
04
ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Халматов Атабек Журакулович Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Атабек Халматов 1981 йил 26 мартда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У меҳнат фаолиятини Суд ижрочиларининг Сайхунобод туман бўлими суд ижрочиси, ташкилий-назорат бўйича етакчи инспектори, кадрлар бўйича бош инспектори лавозимидан бошлаган.
Атабек Халматов 2019 йилдан Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритиб келди.
Адлия бошқармаси жамоаси Халматов Атабек Журакуловични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида улкан омад ва муваффақиятлар тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими