Янгиликлар
Аҳоли билан юзма-юз мулоқот
Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси билан учрашди. Учрашув давомида фуқаролардан 10га яқин мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, Г.Бобонова маҳалла ҳудудида умумий овқатланиш шаҳобчасини барпо этиб, элга хизмат қилиб келмоқда. Тадбиркор шаҳобча майдонини кенгайтириш истагида, унга қўшимча ер керак. М.Мирзакаримова эса тадбиркорлик қилиш учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўради.
Мулоқот чоғида фарзандликка олиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, пенсия, нафақа олиш каби ҳаётий зарур масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Фуқароларнинг ушбу мурожаатларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.
Ҳокимбек Эркабоев,
Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси