Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Боёвут туман адлия бўлими аҳоли муаммоларини ўрганди


Боёвут туман адлия бўлими томонидан “Зиёкор", "Озодлик", "Лайлаккўл”, "Маьнавият", "Учтургон" МФЙлар фуқаролари билан учрашув ташкил қилинди. Мақсад - уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқий кўмак бериш.

Учрашув жараёнида фуқаролардан 12 та мурожаат қабул қилиниб, бўлим иш юритувига олинди.

Хусусан, “Зиёкор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро И.Бажанова уй-жойини расмийлаштиришда, “Учтургон” МФЙда яшовчи фуқаролар Г.Эшбекова моддий ёрдам олишда, С.Бобоева ишга жойлаштириш юзасидан мурожаат қилди. “Озодлик” МФЙдан яшовчи фуқаро Х.Мавланованинг эса уй-жойининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Фуқаролардан келиб тушган ушбу мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Жавоҳир Сайимов,

Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси