Янгиликлар
Гулистон шаҳар "Ибратли" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Гулистон шаҳар адлия бўлими, шаҳар ДСИ бошлиғи ҳамда 4-сектор вакиллари томонидан “Ибратли” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 10 яқин мурожаатлар келиб тушди.
Чунончи, фуқаро Г.Юсупованинг бир нафар фарзанди бор. У вақтинча укасига тегишли хонадонда яшаб келмоқда. Фуқаро турар жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўради.
Мазкур мурожаат жойида ҳал қилинди, 4-сектор вакиллари ёрдамида фуқаро шаҳардаги ётоқхоналарнинг бирига жойлаштириладиган бўлди.
Фуқаро Х.Абдураззақова 18 ёшда, вақтинча ишсиз. У тадбиркорликни йўлга қўймоқчи. Паррандачиликни ривожлантириш учун унга субсидия ажратиш борасида ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак зарур. Ушбу мурожаат юзасидан фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг шу ва бошқа ҳаётий зурур масалалар юзасидан қилган мурожаатлари ваколат доирасида кўриб чиқилиб, тегишлилигига кўра иш юритувга олинди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими