Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Яқинда йиғилиш пайтида бошлиқ ўринбосари ташкилотимиз бухгалтеридан ариза олиб, уни ишдан бўшатди. Ташкилоти раҳбари ўринбосари ходимни ишдан бўшатишга ҳаққи борми?

Л.Ҳамидова, Боёвут туман, "Фарҳад" МФЙ

Жавоб: Меҳнат кодексининг 107-моддасига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, кодекснинг 15-моддаси 1-бандига мувофиқ, корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчи ҳисобланади.

Юқоридаги асосларга асосан, корхона раҳбарлари иш берувчи ҳисобланади ва корхоналарнинг биринчи раҳбарлари ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади, МК 107-моддасига кўра, фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларгина, ходимни бўшата олиши мумкин.

Шундай экан, ходимни раҳбар ўринбосари томонидан ишдан бўшатилиши қонуний эмас.

 Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.