Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Энг улуғ, энг азиз байрам тадбири


Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 22 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.DSC06038.JPG

Жорий йилда ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. Албатта, истиқлол байрамининг бу ном остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам мамлакатимиз Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Адлия вазири Н.Йўлдошев, мустақиллигимизнинг ўтган йигирма икки йили давомида халқимиз Юртбошимиз раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан муваффақиятларга эришгани, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизнинг улкан салоҳияти, кенг имкониятларини бутун дунё эътироф этаётганлигини таъкидлади.

Миллий иқтисодни ривожлантиришга хизмат қилувчи устивор йўналишлар ҳаётга изчил татбиқ этилди. Бунинг тасдиғи сифатида ҳали бери давом этаётган жаҳон молиявий–иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамасдан, Ўзбекистон дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ўсишнинг юқори ҳамда барқарор суръатларини намоён этмоқда.

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳот ва янгиланишларда адлия органлари ҳамда муассасалари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Қонун ижодкорлиги, қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат, тадбиркорлик, шартномавий муносабатлар, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик, ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим йўналишида амалга оширган ишлар самараси салмоқли бўлди.

DSC06060.JPG

Адлия органлари фаолиятини янда такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидадир. Ўтган йиллар мобайнида тизим фаолиятини халқаро андозалар даражасида ташкил этишга қаратилган Президентимиз ва Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари фаолиятни янги босқичга кўтаришда соҳа ходимлари олдига долзарб масалаларни ҳал этиш вазифасини қўйди.

Тадбирда мамлакатимиз Президентининг Мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан, адлия органлари тизимида самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 7 нафар адлия органлари ва муассасалари ходимларининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганликлари ҳақидаги Фармони ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, тизимда фидоийлик ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳам тақдирландилар.

Сўзга чиққанлар, қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини тўлиқ сафарбар этишларини таъкидладилар.

Истиқлол йилларида эришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб-авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Ватан тақдири-менинг тақдирим. Менинг тақдирим эса Ватанникидир, деб яшамоқ эртамиз хотиржамлиги, юртимиз фаравонлигига хизмат қилиши қайд этилди.