Янгиликлар
27
Оқолтин саноат техникумида "Коррупциясиз соҳа" мавзусида тадбир ташкил қилинди
Оқолтин саноат техникумида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳокимбек Эркабоев, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлинмаси раҳбари Алишер Баҳромов ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тадбирда коррупция, унинг аянчли оқибатлари, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, адлия органларининг коррупцияга қарши курашишдаги роли ҳамда қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир савол-жавоблар билан қизғин кечди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими