Янгиликлар
27
"Коррупциясиз соҳа" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
Жамиятда коррупция турли кўринишларда намоён бўлади. Кенг маънода “коррупция” деганда бу мансабдор шахс ёки давлат хизматчиларининг нафақат порахўрлик жиноятларига оид қилмишлари, балки, ўзларининг мансаб ёхуд хизмат мавқеини суистеъмол қилиб шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида сиёсий ҳомийлик, маҳаллийчилик, “таниш-билиш”чилик, уруғ-аймоқчиликка йўл қўйишлари ҳам назарда тутилади. Жойларда ушбу иллатни таг-томири билан йўқотиш учун энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликдан хабардор этиш ҳамда ушбу жиноятни содир этганлик учун жазо ҳақида огоҳ этиш муҳимдир.
Ёшлар ва аҳоли ўртасида коррупцияга курашиш ғояларини кенг тарғиб қилиш, уларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, ушбу жиноятнинг салбий оқибатларини тушунтириш бугун жуда муҳим.
Адлия бошқармаси ва давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлинмаси ҳамкорлигида Сирдарё педагогика коллежида ташкил этилган тарғибот тадбири ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилди.
“Коррупциясиз соҳа” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Содиқжон Ҳамроев ўз маърузаси билан иштирок этди. Очиқ мулоқот, савол-жавоблар асосида коррупцияга қарши курашишнинг қонуний асослари тушунтирилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими