Янгиликлар
Ходимга 31 млн сўмлик иш ҳақи тўлаб берилмаган
Боёвут туман адлия бўлимига 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 76 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 49 та мурожаат қаноатлантирилган, 15 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Жумладан, жисмоний шахсларнинг иш хақларини ундириб бериш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига 33 та 326 млн сўмлик даъво аризаси киритилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва барча мурожаатлар қаноатлантирилди.
Мисол учун, Боёвут туман "Бунёдкор" маҳалласида яшовчи фуқаро Жавоҳир Салимовнинг Боёвут туманлараро «Агрокимёҳимоя» минерал ўғитлар базасидан тўлаб берилиши лозим бўлган 31 млн сўмлик иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати туман адлия бўлими томонидан қонунчиликка мувофиқ ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида фуқаро Жавоҳир Салимовнинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига 31 млн сўмлик даъво аризаси киритилди.
Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимоя қилинди, суд буйруғи билан 31 млн сўмлик иш ҳаки ундириш белгиланди.
Абдуманнон Исмоилов, Боёвут туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси