Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида конференция ташкил этилди


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида фаоллигини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида “Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходими Ҳ.Сулайманбекова “Гендер тенглик - демократик давлат устуни” мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

Хусусан, “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмуни хақида гапирар экан, мамлакатимизда гендер тенгликка эришишда аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш, шу орқали оилани мустаҳкамлаш, юқори интеллектуал даражадаги ёш авлодни вояга етказиш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланишини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларни мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими