Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

ТАЙИНЛОВ


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бурхонов Даврон Бобокулович Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Даврон Бурхонов 1987 йил 25 июлда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У меҳнат фаолиятини Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
Даврон Бурхонов 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия бошқармаси жамоаси Бурхонов Даврон Бобокуловични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида улкан омад ва муваффақиятлар тилайди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими