Янгиликлар
Сайёр қабуллар адлия органларини халққа тобора яқинлаштирмоқда
Сайёр қабуллар - аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизмига айланиб, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Сайёр қабуллар адлия органларини халққа тобора яқинлаштирмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев томонидан Сайхунобод тумани “Олғабос” МФЙда сайёр қабул ўтказилдиФуқаро Мавлуда Атабаеванинг фарзанди Бобомурод Темиров вақтинча ишсиз, сайёр қабулда фарзандига деҳкончилик қилиш учун 1 гектар ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўради.
Насиба Ғаниева турмуш ўртоғи билан шаърий никоҳда яшайди, 3 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи Қоғоғистон фуқароси, ўзи эса Ўзбекистон фуқароси. Ёлғиз она сифатда болалари учун нафақа тайинлаш, турмуш ўртоғи билан ФҲДЁдан қонуний никоҳдан ўтишда унга ҳуқуқий ва амалий кўмак зарур.
Сайёр қабул давомида турли ҳаётий масалалар юзасидан шу каби мурожаатлар тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган 20дан зиёд мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 6 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 12 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун Сайхунобод туман адлия бўлими иш юритувига олинди.Сайёр қабулдан сўнг “Олғабос” маҳалласида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими