Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асосдир.
Ушбу ҳужжат давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўлида хорижий илғор давлатларнинг тажрибаси ҳамда “халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини замонавий тарзда ташкил қилиш, давлат бошқаруви соҳасида расмиятчилик ва суиистеъмолликка чек қўйиш, тезкор ва асосли қарорлар қабул қилиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этишни кўзда тутади.
Гулистон туманида фаолият юритаётган давлат бошқарув органларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти, мақсади ва асосий вазифалари тўғрисида батафсил сўз борди.Семинарда Гулистон туман адлия бўлими О.Бозоров ва Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси А.Мусурманкулов ўз маърузаси билан иштирок этди ҳамда мазкур Қонуннинг ана шу каби жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими