Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ҳокимлик тадбиркор билан тузилган шартнома шартларини бузди


Оқолтин туман адлия бўлимига “LIDER EVRO AZIYA ” МЧЖ раҳбари Ш.Жабборов туман ҳокимлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилди. Баён қилинишича, туман ҳокимлиги ва “LIDER EVRO AZIYA ” МЧЖ ўртасида 2021-йилнинг 15 январь куни ўзаро шартнома тузилган. Шартномага  кўра, «ТЎЛОВЧИ» Оқолтин туман ҳокимлиги, «БУЮРТМАЧИ» “LIDER EVRO AZIYA” МЧЖ раҳбари Ш.Жабборов ўртасида Оқолтин тумани “Янги Давр”, “Кўркам диёр”, “А.Навоий” ва “Саховат” МФЙ ҳудудларига видеокузатув мосламалари ўрнатиб берилиши лозим эди.

 “LIDER EVRO AZIYA” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилиб, белгиланган ҳудудларга видеокузатув мосламалари ўрнатиб берилди. Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан шартнома шартлари бузилди, бажарилган иш учун 100 000 000 сўм пул маблағлари тадбиркорга тўлаб берилмади. Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан ваколат доирасида ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган ушбу қонунбузилиш ҳолати юзасидан тадбиркор манфаатида Оқолтин туман иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Суднинг қарори билан тадбиркор фойдасига 100 000 000 сўм ундириш белгиланди. Адлия бўлими аралашуви  билан  тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди, қарздорлик тўлиқ қопланди. 


Ҳокимбек ЭРКАБОЕВ,

Оқолтин туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси