Янгиликлар
Сирдарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди
Сирдарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида “Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Х.Сулайманбекова иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ҳуқумат қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
Дарҳақиқат, коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли. Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки,барча фуқаролар, жамият унга қарши биргаликда курашса, унинг илдизларини йўқ қилишга киришсагина ижобий натижага эришиш мумкин. Давра суҳбатида коррупциянинг турлари, унинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида соҳа ходимларига Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналига уланиш юзасидан тавсиялар берилди. Мазкур канал орқали янги қабул килинган қонун ҳужжатлари ҳақида осон, қулай ва тезкорлик билан маълумот олишлари тушунтирилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими