Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

"Ҳуқуқшунос ва ёшлар" учрашуви


Шу кунларда вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида “Ҳуқуқшунос ва ёшлар” мавзусида учрашувлар ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқшунослик касбига қизиқишини уйғотиш, шунингдек, ёшлар истиқболи йўлида қабул қилинган давлат дастурлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар беришдан иборатдир.

Сайхунобод тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Наил Тагиров иштирок этди.

- Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кун ёшларига чин маънода ҳавасим келади. Чунки иқтидори, истеъдоди, билими бор йигит-қизлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ, - деди Н.Тагиров ёшлар билан мулоқотда.

Тадбирда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, иқтидорли ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Очиқ ва самимий руҳда ташкил қилинган ушбу тадбир мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари билан янада файзли бўлди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими