Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси шартнома шартларини бузди


"ADHAMJON  XOJI SARA KO‘CHATLARI ” МЧЖ ва Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2021 йил 17 февралда 33 000 000 сўмга шартнома тузилган бўлиб, унга асосан тумандаги А.Навоий маҳалласига жами 1800 туп арча ва манзарали кўчатлар етказиб берилиши лозим эди. Шартномада кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилди, бироқ, Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартномада кўрсатилган маблағ тўлаб берилмади.

"ADHAMJON   XOJI SARA KO‘CHATLARI ” МЧЖ раҳбари  О.Орзуматова ушбу масалада амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат ўрганилганда, чиндан ҳам туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартнома шартлари бузилганлиги ўз исботини топди.  

Ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тадбиркор манфаати йўлида Оқолтин туман иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Суднинг қарори билан тадбиркор фойдасига 35 000 000 сўм ундириш белгиланди ҳамда тадбиркор мурожаати қаноатлантирилди.

Т.Каримов,       

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи