Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

"Аёллар дафтари" да турган аёлнинг мурожаати қаноатлантирилди


Ширин шаҳар адлия бўлими “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизлар муаммоларига эътиборини қаратди. 

Ширин шаҳар, “Дўстлик” МФЙ, 1-даҳа, 1-уй, 43-хонадонда яшовчи фуқаро М.Султонованинг шароити оғир, боз устига ногирон фарзанд тарбияламоқда.  2018 йилда туғилган фарзанди С.Салимжоновани МТТга имтиёзли шартларда қабул қилиш масаласида ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак сўраб у  Ширин шаҳар адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, муаммога ҳуқуқий ечим топилди.  Адлия бўлими аралашуви билан М.Султонованинг қизи С.Салимжонова 2021 йилнинг 15 апрелидан имтиёзли шартларда Ширин шаҳар 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди.

Б.Ғайбуллаев,

Ширин шаҳар адлия бўлими бош масалаҳатчиси