Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Экология ва таълим соҳасини қўллаб-қувватловчи 2 та нодавлат нотижорат ташкилотлари Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди


2021 йил 20 апрель куни экология ва таълим соҳасини қўллаб-қувватловчи ва ёшларни ушбу йўналишларда фаоллигини оширишга йўналтирилган 2 та нодавлат нотижорат ташкилотлари Сирдарё вилояти адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди.  
Фаолиятимизнинг асосий мақсади  Сирдарё вилоят аҳолисининг, шу жумладан ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экомаданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашдан иборат - дейди “Иқбол” номли нодавлат нотижорат ташкилотининг ёш раҳбари Ойбек Хакимов.

“Ибрат” нодавлат нотижорат ташкилоти номи билан ташкил этилиб, Сирдарё вилояти ҳудудида аҳолининг барча қатламлари ўртасида таълим, тарбия, маънавият ва маърифат соҳаларини янада ривожлантириш ва бошқа дастурларни амалга ошириш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш асосий мақсадларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди яна бир ёш раҳбар – Тимур Абдуллаев.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларига бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан гувоҳномалар топширилди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими