Янгиликлар
20
ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Джалолов Холбек Тўлқинович Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Сирдарё вилояти юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.
Джалолов Холбек Тўлқинович 1963 йил 3 мартда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган.
Маълумоти олий, 1985 йилда Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтини, 2000 йилда Самарқанд Давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 1995-2018 йилларда турли масъул лавозимларда ишлаган.
Х.Жалолов 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси жамоаси Джалолов Холбек Тўлқиновични ушбу тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими