Янгиликлар
ҚОНУНЧИЛИККА ОИД ЯНГИЛИКЛАР ТАРҒИБОТИ
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлиги ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан хабардорлигини ошириш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан биридир, - дейди Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Олимжон Бозоров тумандаги “Аҳиллик” МФЙда яшовчи аҳоли билан учрашув чоғида.
Дарҳақиқат, бугун ислоҳотлар кўлами кенг, халқимиз ҳам шунга монанд янгиликлар билан ҳамқадам. Шу боис қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбирлар ҳамиша аҳоли билан гавжум.
- Қонунчиликка оид янгиликлар билан ижтимоий тармоқлар, телевидение ва радио орқали мунтазам танишиб борамиз. Бироқ, ушбу янгиликларни жонли тарзда ташкил қилиниши барча учун фойдали. Чунки, қонун тилини тушуниш бироз қийин, тарғибот тадбирларида эса, халқчил ва содда тилда тушунтириб бермоқда адлия бўлими ходимлари,- дейди тадбир иштирокчиларидан бири.
Мулоқотда туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маьмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштириш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси МЖтК ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги , Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими