Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Меҳнат низолари бўйича кимлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?

Муроджон Бердибеков, Янгиер шаҳар, "А.Темур" МФЙ


Жавоб: Қуйидагилар меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи;

2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори;

3) иш берувчи, меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича;

4) прокурор.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азиз Мавланов жавоб берди.