Янгиликлар
Аёл бола парвариши пуллари тўлаб берилмаганидан норози
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан Мирзаобод тумани, Боғистон МФЙ, Ватанпарвар кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Н.Сангированинг Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлимида ишлаб келиб, ҳозирда бола парвариши таътилида бўлса-да, мактабгача таълим бўлими томонидан шу кунга қадар бола парвариши пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.
Натижасига кўра, Н.Сангировага 4 228 179 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили пулларини зудлик билан тўлаб бериш юзасидан туман мактабгача таълими бўлимига тақдимнома киритилди ҳамда фуқарога 4 228 179 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳамид Аҳмедов,
Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи